English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукуматлараро қўшма комиссия кинематографияга оид ҳамкорликни муҳокама қилди
19:51 / 2021-06-23

Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари қўшма комиссияси йиғилишида Тошкентда ВГИК филиали очилиши ва «Ипак йўли дурдонаси» кинофестивали бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида рус киноси кунларини ўтказиш бўйича ташаббус илгари сурилди. Россия томони Ўзбекистон тарафнинг бу ташаббусини тўлиқ қувватлади. Шунингдек, Россия Маданият вазири Олга Любимова Бутунроссия давлат кинематография институти филиалининг Тошкентда очилишини олқишлади.

Филиал бўйича барча зарур ишлар амалга оширилиши маълум қилинди. Шу муносабат билан бугун Бутунроссия давлат кинематография институтида институт ректори Владимир Малышев ва Ўзбекистон кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Тошкентда очилиши режалаштирилаётган Бутунроссия давлат кинематография институти филиали билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди. Учрашув давомида ВГИК раҳбарияти билан тузилган шартнома мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш учун қўйилган муҳим қадамлардан бири эканлиги таъкидланди.

– Ҳозирда 7 нафар ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда таълим олаётган бўлса, жорий йил яна 30 нафар абитуриент ушбу олий таълим муассасасининг талабаси бўлиши тарафдоримиз, – дейди Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов. 

– Бундан ташқари, яна 15 нафар ёшларни институтнинг актёрлик устахоналарида таҳсил олишга юборишни режалаштирмоқдамиз. Ёш киноижодкорларнинг таълим олишини яхшилашнинг энг муҳим йўли, бу – Тошкентда ВГИК филиалининг ташкил қилиниши бўлади. Филиал тақдимотини «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказишни мақсад қилганмиз.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

ЎзА