Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукумат “Сув хўжалиги соҳасида айрим географик объектларнинг номларини мувофиқлаштириш ҳамда янги ном бериш тўғрисида” қарор қабул қилди
10:32 / 2025-11-12

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Сув хўжалиги соҳасида айрим географик объектларнинг номларини мувофиқлаштириш ҳамда янги ном бериш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги ва “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг хулосасига кўра мамлакатимиздаги айрим дарёлар, сойлар, кўллар, булоқлар, шаршаралар, сув омборлари ва сел сув омборларининг номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш мақсадида мамлакатимиздаги 130 та дарё, сой, кўллар, булоқлар, шаршаралар, сув омборлари ва сел сув омборлари рўйхати тасдиқланди. 

Энди норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хариталар, иш юритиш ҳужжатлари ва хизмат ёзишмаларида ушбу қарор билан тасдиқланган номлардан фойдаланилади. 

Қарорга кўра, икки ой муддатда: 

дарёлар, сойлар, кўллар, булоқлар, шаршаралар, сув омборлари ва сел сув омборлари номларининг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш ҳамда янги ном бериши муносабати билан тегишли ҳужжатлар, хариталар, маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритилади; 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари дарёлар, сойлар, кўллар, булоқлар, шаршаралар, сув омборлари ва сел сув омборларида ўрнатилган пешлавҳалар ҳамда ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилишини таъминлайди.

 ЎзА