Ҳукумат қўшинининг ҳарбий қудрати толибонларникидан кучли
"Афғонистон ҳукумати қўшинининг толибонларларга қараганда ҳарбий қудрати кучли, шунинг учун унинг мағлубияти ҳақида гапиришга ҳали эрта", деди АҚШ давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс брифингда.
“Толибонлар худди тўхтатиб бўлмас даражада ҳаракат қилаётгандек туюлса-да, аслида бундай эмас... унутмаслик керакки, афғон ҳарбий кучлари жангариларни енгишга қодир. Кеча улар ўз сафида 300 минг ҳарбий борлигини маълум қилишди”, деб жавоб берди Прайс журналистлардан бирининг тегишли саволига.