Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукмрон партия сайловларда Токаевни қўллайди
15:23 / 2022-09-07

Қозоғистоннинг ҳукмрон “Аманат” (“Аждодлар васияти”) партияси амалдаги давлат раҳбари Косим-Жомарт Тоқаев бўлажак президентлик сайловларида иштирок этишга қарор қилса, унинг номзодини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда партия раиси, Қозоғистон парламенти Мажилиси (қуйи палатаси) спикери Ерлан Кошанов маълум қилди.

“Президентликка номзод жамоат бирлашмаси ёки сиёсий партия томонидан кўрсатилади. “Аманат” Тоқаев тарафдори”.

Давлат раҳбари жорий йилнинг кузида навбатдан ташқари президентлик сайловлари ҳамда 2023 йилнинг биринчи ярмида парламент ва маҳаллий идораларга сайловлар ўтказилишини маълум қилган эди.

“Аманат” партияси Қозоғистоннинг етакчи сиёсий кучи бўлиб, давлат раҳбарининг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди”, деб қўшимча қилди Кошанов.