Хуфар қишлоғида қиш манзараси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Хуфар қишлоғи пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган.
Қишлоқнинг қор билан бурканган кенг яйловлари, пахсали уйлари, осмон билан туташган қишлоқ манзараси, мусаффо ҳавоси киши ҳайратини оширади.
Хуфар – шунчаки қишлоқ эмас, у гўё табиат ва мавжудот уйғунлигининг тимсолидир.
Бу ерда қиш – алоҳида гўзаллик касб этган. Қор устига қўнган қуёш нурлари биллур каби товланиб, тонгнинг жилвакорлигини янада оширган. Кечалари эса Хуфар осмони ўзининг жозибадор юлдузларини кўз-кўз этади. Шу ерда, тоғлар бағрида инсон табиат билан бир бутунлигини ҳис қилиши мумкин.
[gallery-21738]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА