Худжаева Раънохон Муталибжоновнанинг филология фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ўзбек ва инглиз тилларида омонимларнинг қўлланиши ҳамда таржимаси таҳлили” мавзусида
Худжаева Раънохон Муталибжоновнанинг 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича “Ўзбек ва инглиз тилларида омонимларнинг қўлланиши ҳамда таржимаси таҳлили” мавзусидаги филология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясининг ҳимояси Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгашнинг 2024-йил 30-октабр соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй.
Тел: (90) 937-65-86
e-mail: monitoring@navoiy-uni.uz