Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли» ҳафталиги ўтказилди
17:20 / 2022-08-06

Тошкент шаҳрида «Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли» ҳафталиги ўтказилди.

Бир ҳафта давом этган ушбу тадбир Оила ва хотин- қизлар давлат қўмитаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ихтирочи аёллар маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ҳафталикда мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига ўз техник лойиҳалари, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларини жорий этишни мақсад қилган аёллар илмий ишланмаларини тақдим этдилар.

Шунингдек, маърифий ҳафталик олима аёллар, тадқиқотчилар, талаба қизлар, ихтирочи, рационализатор, муҳандис, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис, ҳунарманд, тадбиркор хотин-қизлар ўз ихтиролари, инновацион ғоя, технология ва лойиҳаларини жамоатчиликка таништириш имконини берди.

Ҳафталик доирасида «Ихтирочи аёллар-2022» мавзусидаги хотин-қизлар форуми, кўргазма ва танлов ўтказилди. Шунингдек, семинарлар, мотивацион психологик-тренинглар ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон Ихтирочи аёллар маркази экспертлари, танлов иштирокчилари, турли соҳаларда фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Н.Усмонова, ЎзА