Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудларнинг кичик мутахассисларга эҳтиёжи бор
08:12 / 2021-01-23

Касб-ҳунар мактаблари ва техникумлар фаолиятини ҳаётбахш дастурлар ижроси доирасида ривожлантириш орқали таъминланади.

Айни пайтда Фарғона вилоятида 33 та касб-ҳунар мактаблари фаолияти йўлга қўйилиб, 2020-2021 ўқув йилида 9219 нафар 9-синф битирувчилари қабул қилинди. Шунингдек, 18 та техникумларда 4707 нафар келажагимиз ворислари таълим-тарбия олмоқда.

— Назарий дарс соатлари қисқартирилиб, ўқувчиларнинг амалий билим кўникмаларини ошириш, бу борада бевосита иш берувчилар ва тадбиркорлар билан ҳамкорликка жиддий эътибор қаратиляпти, — дейди Тошлоқ туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактаби директори Ҳурматали Турдалиев. — Мактабда 178 нафар ўғил болалар, 88 нафар қизлар икки йил давомида чеварчилик, дурадгорлик, чилангарлик каби кичик мутахассисликлар бўйича етарли билим ва амалий тажрибага эга бўлади.

“Қумариқ” маҳалла фуқаролар йиғини туман марказидан 15 километр узоқда жойлашган бўлиб, касб-ҳунар мактаби фаолиятини шакллантиришда, энг аввало, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ дастурларга мос мутахассислар тайёрлаш инобатга олинди. Ўз навбатида, маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда мактабда замонавий иссиқхона барпо этилиб, 6 та, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида 10 та, тикувчилик корхоналари билан келишилган ҳолда 20 та иш ўрни яратиляпти.

М. Сулаймонов, ЎзА