Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудлардаги ёқилғи-энергетикага доир муаммолар бартараф этилади
12:34 / 2024-08-19

Энергетика вазирлиги, унинг тизим ташкилотлари мутасаддилари, республикамиздаги барча туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Президентимизнинг тегишли топшириқлари асосида ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг ечимини топиш масалалари муҳокама қилинди.  

Галдаги йиғилишда Андижон, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари туманлар ҳамда шаҳарлар ҳокимлари билан мулоқот қилинди. Муҳокама чоғида ҳар бир ҳудуд мутасаддиси ёқилғи-энергетика соҳасида ўз ҳудудидаги мавжуд муаммолар ҳақида қисқача тушунтириш берди.  

Шунингдек, тадбирда куз-қиш мавсумига ҳозирлик кўриш масалаларига ҳам асосий эътибор қаратилди. Унга кўра, ҳудудларда энергия тежамкор электр жиҳозларини кўпайтириш, аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларига электр энергияси ҳамда табиий газ етказиб беришда барқарорликка эришиш чоралари кўрилади.  

Шу билан бирга, маҳаллалардаги эски ва ўз хизматини ўтаб бўлган симёғочлар, трансформатор пунктларини янгилаш, табиий газ ўтказилмаган хонадонларни суюлтирилган газ билан таъминлашда вужудга келаётган муаммоларга барҳам бериш, туманларда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳамда АГТКШлар сонини кўпайтириш, куз-қиш мавсумида уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш сингари долзарб масалалар ҳам муҳокама марказида бўлди.  

Йиғилишда кўриб чиқилган ҳар бир мавзу ва унинг ечимлари соҳанинг малакали мутахассислари томонидан чуқур таҳлил қилинди.  

Тадбир якунида вазирлик ва тизим ташкилотлари мутасаддилари томонидан қатор таклифлар билдирилиб, ечимини кутаётган масалалар юзасидан аниқ вазифаларни кўзда тутувчи «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА