Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудлардаги "103" хизматларига “Volkswagen Caddy” русумли "Тез ёрдам" автомобиллари топширилди
09:47 / 2023-01-25

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жиззах автомобиль заводи ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ юртимизда ишлаб чиқарилган А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари бугун ҳудудлардаги "103" хизматларига топширилди.

Бу автоуловлар ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжга кўра қуйидагича тақсимланди:  

— Қорақалпоғистон Республикаси — 10 та,  

— Андижон вилояти — 10 та,  

— Бухоро вилояти — 10 та,  

— Жиззах вилояти — 9 та,  

— Қашқадарё вилояти — 10 та,  

— Навоий вилояти — 8 та,  

— Наманган вилояти — 10 та,  

— Сурхондарё вилояти — 9 та,  

— Сирдарё вилояти — 8 та,  

— Тошкент вилояти — 8 та,  

— Фарғона вилояти — 10 та,  

— Хоразм вилояти — 8 та.  

ЎзА