Шу кунларда 14 та ҳудуддаги Миллий гвардия тизимидаги Чавандозлар мактабларида от спортининг поло тури бўйича республика саралаш мусобақалари ташкил этилмоқда.
Поло мусобақаларида 120 нафардан зиёд от спорти вакиллари иштирок этмоқда.
Жорий йилнинг 14 сентябридан бошланган мазкур баҳслар 27 октябрга қадар давом этади. Шундан сўнг, кучли жамоалар республика финал турнирида ўз ҳудуди шарафини ҳимоя қилади.

-Ҳудудлардаги мусобақалар қизғин давом этмоқда. Миллий гвардия тизимида ташкил этилаётган мусобақалар давомида маҳоратли спортчиларни аниқлаш назарда тутилган.


Мақсад иқтидорли ёшларни танлаш, терма жамоаларга жалб этиш. Айнан шундай турнирларда сараланган спортчилар орқали миллий терма жамоа шакллантирилади. Бу эса келгусида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик мусобақаларда юқори натижаларга эришадиган жамоани вужудга келтиради, -дейди Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси спорт мутахассиси Ҳилола Абрайқулова.
Т.Рўзиев, ЎзА