Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудларда очиқ жамоат макони сифатида Креатив парклар ташкил этилади
14:58 / 2026-02-19

Янги қарор

“Креатив иқтисодиёт”, “креатив индустрия” каби тушунчалар мамлакатимизда ҳам тобора оммалашиб бормоқда. Юртимизда 2024 йил 3 октябрь куни “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонун имзоланган эди. Креатив иқтисодиёт  – ижодиёт, интеллектуал қобилият, шунингдек, инновацияларга ҳамда технологияларга асосланган инсон салоҳияти натижасида иқтисодий қимматга эга бўлган товарларни (ишларни, хизматларни) яратишга қаратилган тармоқ саналади. 

Шу маънода бугун юртимизда кино, дизайн, ахборот технологиялари, маркетинг, ҳунармандчилик каби кўплаб ижодий соҳалар ривожига кенг имкониятлар яратилиб, айни йўналишда фаолият юритувчилар учун зарур инфратузилма ва имтиёзларга эга махсус ҳудудлар ташкил этилмоқда. 

 Креатив индустрия соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Креатив иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

Жумладан, креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоиз, яъни 145 триллион сўмга етказиш, креатив индустрия маҳсулотлари ва хизматлар экспортини 1 миллиард АҚШ доллардан ошириш ҳамда соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иш ўринларини 500 мингтага етказиш назарда тутилган.

Шу билан бирга, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига тегишли Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Форобий кўчасида жойлашган бино ва ҳудуд негизида 2026-2027 йилларда Креатив индустрия парк инфратузилмалари давлат хусусий шериклиги асосида ташкил этилади. 

Бунда сайр этиш, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, арт-объект ва монументал санъат асарлари ҳудудларидан иборат яшил боғлар, рақамли дизайн ва дастурлаш йўналишида нуфузли халқаро мактаб, бук-кафе, спорт ва воркаут майдончалари ҳамда меҳмонхоналар назарда тутилган.

Шунингдек, бадиий ижодкорлар павильони, креатив устахоналар, экологик офис хоналари ва каворкинг маркази ҳам ташкил этилади. Кино ва видеомаҳсулотлар ишлаб чиқариш зоналари ҳамда овоз ёзиш студиялари ҳам шулар жумласидан саналади. 

Яна бир муҳим жиҳат: жамғарма билан келишилган ҳолда ижодкорлар ва креатив компаниялар учун замонавий экологик макон – Креатив индустриялар корпуси ташкил этилади. Креатив парк ҳудуди очиқ жамоат макони сифатида хавфсизлик, инклюзивлик ва экологик тозалик талабларига жавоб берган ҳолда 24/7 режимида фаолият юритади.

А.РУСТАМОВ, ЎзА