Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудларда мавсумга тайёргарлик авжида
09:06 / 2025-10-04

Айни кунларда Бухоронинг барча ҳудудларида, жумладан, Шофиркон туманида ҳам куз-қишга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

Тумандаги газ қувурларининг 4 километри реконструкция қилинди, 40 километрида эса босим остида зичликка синаш ишлари бажарилди. 37 километр ер ости газ қувурларининг ҳолати текширилди, 50 километрига яқини бўёқланди. 4 та газ маромлаш қурилмалари мукаммал таъмирланди. 

– Туманнинг “Мингчинор” маҳалласида рақамлаштириш тизими жорий этилди. Яъни “Паркент тажрибаси” – автоматлаштирилган маҳалла истеъмол назорат-ҳисоб баланси тизими асосида амалий жараёнлар бажарилди. Ҳудудда истиқомат қилувчи 300 тага яқин аҳоли истеъмолчиларига етказиб берилаётган табиий газнинг ҳисоб-китоби автоматлаштирилган бошқарув тизимида олиб бориладиган бўлди. Табиий газ таъминоти уч босқичли тизимдан икки босқичли тизимга ўтказилди, – дейди “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Акмал Насретдинов.

Бугун вилоятнинг барча ҳудудларида бу каби мақсадли ишлар олиб борилар экан, ҳар бир объектдаги газ қувурлари, газ маромлаш қурилмалари тартибга келтирилиб, аҳолига ўз вақтида табиий газни етказиб бериш мақсад қилиб қўйилган. 

Бугунга қадар вилоят бўйича 91 километрдан ортиқ газ қувурлари реконструкция қилинди, 1213 километри ер ости газ қувурларининг ҳолати текширилди, 600 километрга яқини эса бўёқланди, 72 тадан ортиқ газ маромлаш қурилмалари мукаммал таъмирланди, 4525 тасида тафтиш ишлари бажарилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.