Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудларда энергия тежамкор лойиҳаларни татбиқ этиш чоралари кўрилмоқда
13:28 / 2026-02-04

Бу ҳақда Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташаббуси билан ўтказилган семинарда таъкидланди.

Агентлик масъуллари, мутахассислар ва соҳа вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг ноқонуний қўлланилишини олдини олиш бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

Қайд этилганидек, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий муассасаларда иссиқлик ва электр энергиясининг бефойда сарфланишини камайтиришга қаратилган амалий чоралар кўриш давр талабидир. Шундан келиб чиқиб, ушбу тадбирда айнан мазкур масалаларда устувор вазифаларни белгилаш ва тизимли ишларни ташкил этиш бўйича батафсил маълумотлар беришга эътибор қаратилди.

Тадбирда сўз олганлар республика бўйича энергияни тақсимлаш ва истеъмол қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, йирик истеъмолчилар ва ҳудудлар кесимида аниқ мақсадли кўрсаткичларни белгилаш режалаштирилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, иштирокчилар соҳадаги муаммолар, камчиликлар ва илғор тажрибаларни муҳокама қилиб, энергияни самарали тежаш бўйича амалиётда қўлланилаётган ечимларни таҳлил қилди. Унда замонавий энергия тежамкор қурилиш материаллари ва уларнинг техник хусусиятлари тўғрисида ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Таъкидлаш керакки, давлат томонидан энергия тежамкор технологиялар ва ускуналарни жорий қилаётган қурилиш объектлари ҳамда тадбиркорлар ва жисмоний шахслар учун солиқ ва кредит имтиёзлари, компенсация ва субсидиялар тақдим этилмоқда. Бу эса ҳудудларда энергия самарадор лойиҳаларни кенг жорий этиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг ушбу соҳадаги фаоллигини ошириш ҳамда мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишига хизмат қилади.

Тадбир якунида иштирокчилар таҳлил этилган масалалар юзасидан галдаги вазифаларни белгилаб олди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА