Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудларда бошқарув самарадорлиги оширилади
20:43 / 2026-02-03

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида давлат органларида натижага асосланган бошқарув тизимини жорий этиш вазифаси қўйилди.

Ҳудудларда янги имкониятларни аниқлаш ва бошқарув самарадорлигини ошириш, давлат органларида инсон ресурслари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳам шулар жумласидандир.  

Фармон ижроси доирасида Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигида ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда янги босқич: аграр соҳада самарали бошқарув ва инновациялар бўйича амалий семинар ташкил этилди.  

Тадбирда Президент Администрацияси, Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Қишлоқ хўжалиги ҳамда Сув хўжалиги вазирликларининг масъул раҳбарлари иштирок этиб, семинарнинг долзарб аҳамияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Туман ва шаҳар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари учун ташкил этилган амалий семинар иштирокчиларининг билими бойитилди. Рақамли технологиялар ҳамда инновацион ечимларни кенг жорий этиш бўйича кўникмалари оширилди.

Иштирокчилар учун республика агрохизматлар маркази (АКИС) фаолияти ҳамда замонавий билимларни амалиётга жорий этиш механизмлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро лаборатория таҳлиллари асосида сертификатлаш жараёнлари, пахта, ғалла ва сабзавот экинларининг янги, юқори ҳосилдор навларини яратиш технологиялари, замонавий агротехнологиялар, жумладан, агродронлардан фойдаланиш ва ер ресурсларини рақамли хариталашнинг иқтисодий самарадорлиги юзасидан тақдимотлар қилинмоқда.  

Тадбирда давлат органлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида аграр соҳада инсон омилини қадрлаш, меҳнат муҳофазасини кучайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилмоқда.  

Н.Абдураимова, ЎзА