Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудлар ривожида раҳбарнинг масъулияти катта
12:19 / 2025-08-12

Нурафшон шаҳрида охирги икки ойда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатларнинг ижро жараёни атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, Президентимизнинг 2025 йил 24 июлдаги “Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Оҳангарон, Паркент ҳамда Бекобод туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, шунингдек, “Тошкент вилоятида ишбилармонлик муҳитини, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳудуд ривожланишида муҳим аҳамиятга эгадир. 

Мажлисда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев асосий эътиборни мазкур муҳим ҳужжатларда белгиланган кўламли вазифа ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда изчилликни таъминлашга қаратди. Мазкур қарорларнинг мазмун-моҳияти, ижро жараёнида идоралараро келишув, ҳамкорлик масалалари ҳамда бажарилаётган ишлар юзасидан кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида аниқ топшириқлар берилди. 

Тадбирда бунёдкорлик қурилиш ишларига тўхталиб ўтилди. Хусусан, Бекобод шаҳардан Бекобод, Бўка, Пискент туманлари, Нурафшон шаҳри орқали Тошкентга темир йўли қурилиши, 1200 гектардаги аэропорт Ўрта Чирчиқ туманида жойлашиши борасида фикр билдирилди. Шу билан бирга, деҳқон бозорларида аҳолига қулайлик яратиш, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлиги таъминлаш лозимлиги айтилди. 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан шаҳар ва туманлар ҳокимлари, тегишли ташкилот раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Белгиланган вазифа ва топшириқларни амалга ошириш юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосарлари фаолларга ҳисобот берди. 

Юқоридаги қарорлар мазмун-моҳияти ҳамда амалга оширилаётган ишлар вилоят ҳамда тегишли туман ва шаҳар даврий нашрларида ҳамда медиа платформаларида мунтазам ёритилиб борилади. 

А.Мусаев,ЎзА