Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудий халқ таълими бўлими мудирларига автомашиналар берилди
18:00 / 2020-10-30

Фарғонада шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига “Нексия-3” русумидаги хизмат автомашиналари тантанали топширилди.


Фарғонада шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига “Нексия-3” русумидаги хизмат автомашиналари тантанали топширилди.

Мамлакатни қудратли, миллатни буюк қилувчи куч-илм-фан, таълим ва тарбиядир. Шу боис мазкур соҳани ривожлантириш муҳим устувор вазифа сифатида белгиланиб, кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишга киришилди. Хусусан, “Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси (Т) эълон қилиниши жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Вилоятдаги таълим муассасаларида, кенг жамоатчилик орасида фармон лойиҳасининг тарғиботи йўлга қўйилди.

 Шу аснода жамоатчилик фикри ўрганилди, вилоят, шаҳар-туман кенгашлари сессияларида муҳокама қилиниб, лойиҳа бўйича таклифлар жамланди. Айни кунларда ўқитувчининг жамиятдаги мақомини ошириш, таълим муассасаларидаги шароитларни яхшилаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кабиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида бугунги кунда туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирларининг тизимдаги ўрни сезилмаётганлигини танқид қилди ва аниқ вазифаларни белгилаб берди. Уларга ҳокимнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда бир қатор ваколатлар берилиши кутилмоқда. Халқ таълими ҳудудий бўлимларининг хизмат автомашиналари билан таъминлангани бу борадаги ишларнинг амалий ифодасидир.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров иштирок этиб, автомашина калитларини шаҳар-туман халқ таълими бўлими мудирларига топширди.

photo_2020-10-30_18-07-16.jpg

– Ўқитувчи ва педагоглар жамиятимизнинг ибратли, илғор вакилларидир, – деди вилоят раҳбари. – Айниқса, халқ таълими тизими ёшларимизни таълим-тарбиясида катта ўрин тутади. Биз мактаблардаги муаммоларни албатта, босқичма-босқич ҳал қиламиз. Сизлар эса янги Ренессанс пойдеворини яратишда камарбаста бўлиб, буюк аждодларга муносиб ворисларни тарбиялашга ҳисса қўшасиз. Вилоят ҳокимлиги барча масалада таълим соҳаси ходимларига ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашга тайёр.