Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудий тренерлар ўқуви бошланди
16:42 / 2024-08-19

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловини ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитувчи ҳудудий тренерлар учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалий машғулотлар бошланди.

Тўрт кун давом этадиган машғулотлар давомида ҳудудий тренерларнинг билим ва малакасини янада ошириш, бу йилги сайлов жараёнларидаги янгилик ва ўзгаришларни уларга тушунтириш кўзда тутилган.  

Ўқув-семинарда Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари маърузалар ўқишмоқда, сайлов қонунчилигидаги ўзгартиш ва қўшимчалар, халқаро тажриба ва миллий амалиёт, аввалги сайловларда йўл қўйилган камчиликлар ва уларнинг олдини олиш масалалари ҳақида сўз юритилмоқда.  

Жумладан, тренинглар давомида “Аралаш сайлов тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари”, “Сайлов комиссиялари тизими ва фаолиятининг асосий жиҳатлари”, “Сайловда сайловчиларнинг рўйхати билан ишлаш”, “Участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларни жиҳозлаш ва мудатидан олдан овоз беришни ташкил этиш”, “Участка сайлов комиссиясининг сайлов жараёни бошқа иштирокчилари (ОАВ, кузатувчилар, жамоат тартибини сақлашга масъул идоралар вакиллари) билан ҳамкорлиги” каби мавзулар муҳокама қилинмоқда.  

Шунингдек, участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти, овозларни санаб чиқиш ва баённомаларни тўлдириш каби жараёнлар амалий машғулотлар орқали тушунтирилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари