Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудий тренерлар ўқитилди
11:24 / 2024-08-23

Сайлов–2024

Термиз шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловини ўтказувчи туман, шаҳар, округ сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитувчи ҳудудий тренерлар учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалий машғулот  ўтказилди.

Уч кун давом этган ўқув-семинарда Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳудудий тренерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириб, бу йилги сайлов жараёнларидаги янгилик ва ўзгаришлар билан яқиндан таништирди.  Маърузаларда сайлов қонунчилигидаги ўзгартиш ва қўшимчалар, халқаро тажриба ва миллий амалиёт, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари атрофлича таҳлил қилинди.

Қизиқарли савол-жавобларга бой бўлган машғулотларда,  шунингдек, участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти, овозларни санаб чиқиш ва баённомаларни тўлдириш каби муҳим жараёнлар юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири