Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудий тренерлар малака оширди
17:53 / 2023-06-01

Навоий давлат педагогика институтида “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Коцепцияси” да белгиланган талаблар асосида ҳудудий тренерлар учун ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.

Машғулотлар давомида иштирокчиларга “Сайловга оид халқаро стандартларнинг муҳим талаблари”, “Аввалги сайловларда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни олдини олиш бўйича вазифалар”, “Участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти”, “Сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш”, “Сайловда овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати билан ишлаш”, “Муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш” каби мавзуларда тушунчалар берилди.  

– Икки кун давом этган машғулотлар сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва овоз беришда замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини юксалтиришга қаратилди, – дейди 5-Навоий округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Нормурод Исоқов. – Экспертлар томонидан ўқув режасига мувофиқ маъруза матни, топшириқ саволлари, тест, тақдимот, инфографика, видео-дарслар кўринишидаги ўқув-услубий материаллар асосида олиб борилганлиги машғулотларнинг қизиқарли ва мавзуларни тушунарли бўлишини таъминлади.

Ушбу ўқув-амалий машғулотларда 40 нафар ҳудудий тренер тайёрланиб, улар томонидан кейинги босқичда ҳудудларда ташкил этилган участка сайлов комиссиялари раис, ўринбосар ва котибларининг назарий ҳамда амалий кўникмалари оширилади.  

А.Бўриев, ЎзА