Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудий миллий марказлар: сингапурлик таълим экспертлари жалб этилмоқда (+видео)
19:47 / 2022-09-06

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти раҳбари Сингапурнинг “Six Clouds Pte. Ltd.” компанияси раҳбарияти билан учрашди.

Учрашувдан кўзлаган мақсад, Халқ таълими соҳасини ривожлантиришда Сингапур таълим тизими тажрибасини қўллашдир.

Суҳбат давомида сингапурлик экспертлар томонидан ишлаб чиқилган стратегик режа кўриб чиқилди. Шунингдек, томонлар ўртасида келишилган режаларни молиялаштириш учун халқаро донорлик ташкилотларни жалб қилиш, сингапурлик таълим экспертларини Сирдарё вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказига жалб этиш юзасидан муҳокама олиб борилди.

Сингапурлик таълим экспертлари мактаб таълимини ривожлантиришга қаратилган янги стратегик режа бўйича ўз таклифларини билдирди. “SixClouds Pte. Ltd” компанияси асосчиси ва раҳбари Ричард Воон ва компания ижрочи директори Бенсон Лек мазкур стратегиянинг янада бойитилган кўринишини тақдим этди.

Унда асосий эътибор мактаб таълимини жамланган ҳолда ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ислоҳотлар марказида ўқитувчи ва мактаб директорлари бўлиши режалаштирилган.

Шунингдек, учрашувда таълим бошқаруви бўйича кадрлар салоҳиятини ошириш, тизимга янги кириб келаётган ўқитувчиларни касбга тайёрлашга ҳам эътибор қаратилди. Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ташаббуси асосида Сирдарё вилоят ҳокимлиги масъуллари иштирокида учрашув ўтказилган эди.

Учрашув давомида Сирдарё миллий марказида педагоглар малакасини оширишда Сингапур тажрибасидан фойдаланиш, аниқ, табиий фанлар, чет тилларни ўқитишда замонавий янги методикаларни жорий қилиш, ўқитувчиларнинг дарсга тайёргарлик кўриш компетенциясини ривожлантириш, раҳбар кадрларнинг бошқарув соҳасидаги кўникмаларини ошириш борасида сўз борди.

Маълумот учун, Сингапурнинг “SixClouds Pte. Ltd” компанияси ва А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан Халқ таълими тизимини янада ривожлантиришнинг Сингапур тажрибасига асосланган стратегияси ишлаб чиқилмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/654K7nO9sxY" title="Xalq taʼlimi vazirligida singapurlik taʼlim ekspertlari maktab taʼlimini rivojlantirishga...." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

ЎзА