Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудий малака ошириш маркази иш бошлади
23:30 / 2025-12-04

Самарқанд шаҳрида ЮНEСКО ва Европа иттифоқи кўмагида модернизация қилинган Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги Самарқанд вилоят ҳудудий қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети очилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Европа иттифоқи, ЮНEСКО, Касбий таълим агентлиги, олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

Меҳмонлар лойиҳа доирасида таъмирланган бинолар, ўқитувчилар малакасини ошириш хоналари ва замонавий жиҳозлар билан яқиндан танишдилар.

- Мазкур факультет муҳандислик йўналишида Самарқанд ва қўшни вилоятлардаги хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталари ва махсус фан ўқитувчиларининг малакасини оширишга ихтисослашган, - дейди Самарқанд вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Азиз Насимов. - Малака ошириш курслари 144 соатга мўлжалланган ўқув режа ва дастурлар асосида ташкил этилади. Ўқув жараёни касбий таълим соҳасидаги давлат сиёсати, ахборот-коммуникация технологиялари ва медиа саводхонликни қўллаш, замонавий касбий кўникмаларни ривожлантириш ҳамда тингловчилар билимларини баҳолаш механизмларини ўз ичига олади. Факультетда шу кунга қадар муҳандислик йўналишида ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакаси оширилди.

2025 йилда Самарқанд туризм ва маданий мерос техникуми томонидан факультет ихтиёрига берилган 150 ўринли ўқув устахонаси ЮНEСКО лойиҳаси ва Европа иттифоқи кўмаги орқали “Ўқув амалиёт базаси” сифатида капитал таъмирланди ва тўла жиҳозланди.

Янгиланган ўқув амалиёт базасида 2026 йилдан бошлаб муҳандислик йўналишларидан ташқари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги туризм, меҳмонхона хизмати, ресторан сервиси, ошпазлик ва сартарошлик каби йўналишлар бўйича ҳам малака ошириш курслари ташкил этилади. Шунингдек, Самарқанд туризм ва маданий мерос техникуми ўқувчи-талабалари ҳам бу ерда ўқув амалиётларини ўташлари мумкин.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири