Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
12:37 / 2025-11-04

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ҳудудий Кенгаш аъзолари, Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаси, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, прокуратура ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида айрим жиддий муаммолар сақланиб қолаётганлиги таъкидланди. Айниқса, давлат улуши бўлган корхоналар ва маҳаллий ҳокимликлар қарздорлиги, аукционда узоқ муддат сотилмаган мулклар билан боғлиқ мавжуд муаммолар кескин танқид остига олинди.

Шу билан бирга, долзарб масалалардан бири бўлган алимент ундируви ва бошқа муҳим йўналишлардаги ҳужжатлар ижроси, ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлаш ва бир қатор муҳим масалалар қайд этилиб, тегишли чоралар белгиланди. Бу борада Кенгаш аъзолари ҳамда ҳокимликлар, Мажбурий ижро бюроси ҳамда бошқа тегишли идоралар мутасаддиларининг тушунтиришлари ва изоҳлари эшитилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси,  ҳудудий Кенгаш раиси  Ф.Эрманов иштирок этди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА