Ҳудудий босқич ғолиблари аниқланди
Ўқувчи-қизлар ўртасида футбол бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланди.
Биринчи ўринни Амударё тумани 37-сонли умумтаълим мактаби, иккинчи ўринни Бўзатов туманидаги 10-сонли умумтаълим мактаби, учинчи ўринни эса, Қонликўл туманидаги 7-сонли умумтаълим мактаби жамоаси эгаллади. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган Амударё ва Бўзатов туманлари жамоалари мусобақанинг мамлакатимиз босқичига йўлланма олди.

Мусобақанинг республика босқичи жорий йилнинг март ойида Сурхондарё вилоятида ўтказилади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.