English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудий бўлим раҳбарлари – туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари малака оширди
18:50 / 2022-05-30

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан биргаликда вазирлик ҳудудий бўлимларининг раҳбарлари – туман ва шаҳарлар ҳокимлари ўринбосарларининг малакасини ошириш бўйича пилот лойиҳани амалга оширди.

Курслар «Executive Education» ўқув дастури асосида ташкил этилиб, “Хорижий инвестицияларни жалб қилиш” ва “Халқаро инвестициявий ҳуқуқ ва арбитраж” йўналишларида интерактив семинарлар ва мунозаралар шаклида бўлиб ўтди.  



Машғулотларга Буюк Британиянинг Глазго ва Оксфорд университетлари, Колумбия университети, Калифорниянинг Беркли университети ва АҚШнинг профессорлари жалб қилинди.  

Курслар дастурлари, бошқа кўникмалар қаторида, етакчилик ва самарали ғояларни ишлаб чиқиш қобилиятини ривожлантириш, бошқарув қарорларининг самарадорлигини ошириш, кўрсаткичларни малакали бошқариш ва хатарларни таҳлил қилишни ўрганишга қаратилди.  

Тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков билан учрашиб, ўз таассуротлари ва эгаллаган кўникмалари билан ўртоқлашди. Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган суҳбат вазирликнинг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари жойларда ўз фаолияти давомида дуч келадиган долзарб масалалар ва муаммоларни муҳокама қилишга имконият яратди.  

Бундан ташқари, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро муносабатлар йўналишларини кўриб чиқиш, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг самарали механизмлари муҳокама қилинди.  



Вазирлик раҳбарияти инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш босқичидан бошлаб ишга туширилаётган корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлашгача бўлган барча жараёнларда тадбиркорлар билан бевосита ҳамкорлик қилиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида бевосита жойларда эгалланган кўникмаларни самарали қўллашнинг муҳимлигини таъкидлади.  

Учрашув якунида иштирокчилар курслар давомида ўрганган билим ва кўникмалари асосида келгусидаги ишлар бўйича фикр ва таклифлар билдирди. 
 

 ЎзА