French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси аҳоли ҳузурида
07:25 / 2024-08-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Халқ билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил, мушкулини осон қилиш – аҳолининг давлат идораларига, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлайди. Бугун одамлар бирор бир муаммони ҳал этиш учун давлат идораларига эмас, аксинча давлат идоралари ва мутасадди ташкилотлар халқ ҳузурига келмоқда. 

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси М. Хўжаев иштирокида ўтказилаётган ана шундай сайёр қабулнинг навбатдагиси Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтди. 

[gallery-18776]

Термиз шаҳридаги Термиз муҳандислик-технология институтида ўтказилган сайёр қабулда юздан ортиқ фуқаро иштирок этди. 

Қабул давомида ҳар бир мурожаатчининг муаммо ва фикр-мулоҳазалари тингланди. Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган масалаларни ечиш бўйича масъул раҳбар ва ходимларга тегишли топшириқлар берилди. 

Шу билан бирга мулоқот жараёнида истеъмолчиларга табиий газни иқтисод қилиш, энергия самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар берилди. Табиий ва суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш юзасидан зарур тушунтиришлар эслатиб ўтилди. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА