Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур уюштирди
07:08 / 2022-08-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Сурхондарё вилоятида газ таъминотидаги ислоҳотлар ва соҳадаги ўзгаришлар, аҳолига бу борада яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар” мавзусида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳар, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятлари газ таъминоти филиаллари ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда вилоятда жами 558 минг 973 газ истеъмолчиси бўлиб, шундан 556858 тасини аҳоли ва 2115 тасини улгуржи истеъмолчилар ташкил этади. Бунда, аҳоли истеъмолчиларининг 107 минг 230 таси табиий ҳамда 462 минг 310 таси суюлтирилган газдан фойдаланади.

Пресс-турнинг биринчи кунида Термиз шаҳридаги Гулистон маҳалласига газ қувурлари янгидан тортилди. Ҳудуддаги жами 260 та хонадон табиий газ билан таъминланиши белгиланган бўлса, айни кунга қадар уларнинг барчасига газ қувури тортилди. Барча истеъмолчилар хонадонига замонавий “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди. Аҳамиятли томони, вилоятда газ қувурларни мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари филиалнинг қурилиш бўлими ишчи кучи ва техникалари жалб этилган ҳолда амалга оширилмоқда. 
Пресс-тур иштирокчилари “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудигача газ қувурларни тортиш фаолиятини кўздан кечирди.  

Мазкур объект қурилиши якунига етгач Термиз шаҳар аҳолиси, яъни, шаҳарнинг “Гулистон”, “Каттабоғ”, “Гулираъно”, “Сурхон Соҳили”, “Мажнунтол”, “Юлдуз”, “Боғишамол”, “Мангузар”, “Чегара”, “Кокилдорота”, “Намуна”, “А.Навоий”, “Тинчлик”, “Жўйжангал”, “Маърифат”, “Меҳрабод” маҳалла фуқаролар йиғини барқарор табиий газ билан таъминланиб, кўп қаватли ва ҳовли уйлар ҳамда кўплаб ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг табиий газ таъминоти яхшиланади.

[gallery-8159]

ОАВ вакиллари куннинг иккинчи ярмида Бойсун туманига ташриф буюрди.

“Бойсунтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги мавжуд барча маҳаллаларнинг аҳоли хонадонларига АСКУГ тизимида ишловчи янги электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланган. Эндиликда табиий газ тармоғидан узиб қўйилган истеъмолчиларга ЭГҲУ ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Пресс-турнинг иккинчи кунида журналистлар “Денов Ҳайрабод” газ тўлдириш станциясига ташриф буюрди.

Ушбу газ тўлдириш иншооти Олтинсой, Шўрчи, Денов туманлари ва Денов шаҳар истеъмолчиларига хизмат кўрсатади. Жорий йил 27 июл кунига қадар станция ходимлари томонидан истеъмолчиларнинг маиший газ баллонларига 1181,720 килограмм суюлтирилган газ тўлдириб берилган. Бу баллон ҳисобида 59086  донани ташкил этади. Бундан ташқари 55600 тонна суюлтирилган газ шохобчаларга транзит қилиш орқали тарқатилган.

Пресс-тур иштирокчилари ушбу газ тўлдириш станциясида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.



ЎзА фотомухбири
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар