Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳудудгаз Бухоро”: 1104-Call марказ аҳоли хизматида
13:35 / 2024-12-13

Табиий газ истеъмолчилари неча йилдирки тўловларни масофадан турган ҳолда тўлаб келмоқда. Чунки қўйилган “ақлли” ҳисоблагичлар сабаб бугун турли муаммоларнинг олди олинмоқда. Аммо шундай бўлишига қарамай, баъзи истеъмолчиларнинг эътиборсизликлари сабаб мурожаатлар сони камайгани йўқ.

Одатда, газ тўловини амалга ошириш ҳақида ҳар бир фуқаронинг телефон рақамига хабар юборилади. Баъзи истеъмолчилар айни мана шу хабарга эътиборсизлик билан қарайди. Натижада ҳисоблагич ўчиб, табиий газ таъминоти тўхтатилади.  

Шу каби муаммоларга амалий ечим топишда газ таъминоти филиалининг “1104-Call марказ” операторлари кўмаклашмоқда. Кунлик меҳнат фаолияти давомида ҳар бир ходим ўртача 100 га яқин мурожаатни қабул қилмоқда. 24/7 иш режимида истеъмолчилар билан қилинган суҳбат давомида ҳисоблагичдан тўғри фойдаланиш қоидалари, уни қайта алоқага чиқариш йўллари ҳамда тўловларни ўз вақтида амалга ошириш лозимлиги айтилмоқда.  

– Мурожаат асосан ўчиб қолган ҳисоблагичларни қайта алоқага чиқариш тўғрисида бўлиб, уларни тезкорлик билан ҳал этишга ҳаракат қиламиз, – дейди оператор Дилфуза Комилова. – Бу каби ҳолатлар шубҳасиз, истеъмолчиларнинг эътиборсизлиги сабаб келиб чиқмоқда. Агар аҳоли тўловни ўз вақтида амалга оширса ва истеъмол маданиятига риоя қилса, мурожаатлар камаяди.  

[gallery-20841]

Албатта, баъзи муаммолар газ баллонлари, табиий газ босими ҳамда тарифлар ҳақида бўлиб, улар соҳа мутахассисларига йўналтирилади, шубҳасиз, марказ операторлари кўмагида. Таъминотни ўз вақтида етказиб бериш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш асосий мақсад экан, бугун “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали томонидан ана шу мақсад йўлида 24 соат давомида иш фаолиятини олиб бормоқда.     

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари.