Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
06:14 / 2022-12-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Наманган туманида Наманган вилояти прокурори ўринбосари Х. Жалолов иштирокида туманнинг 2-сектори ҳудудида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Амалий ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди. Шунингдек, муаммоли кредитларни ундириш бўйича йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш борасидаги таклифлар кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, ҳудудларни обод қилиш, маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни ҳал этиш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш борасидаги таклифлар тингланди.

[gallery-10152]

Тадбир доирасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик натижасига кўра, аҳолига малакали мутахассислар томонидан касалликларни даволаш ва саломатликка эътибор қаратиш юзасидан зарур тиббий тавсиялар берилди, беморларга касаллик ҳолатига кўра бепул дори-дармонлар тарқатилди ҳамда кундузги шифохонада даволаниш учун кўрсатма берилди.  

Шунингдек, ҳудуддаги 10 нафар эҳтиёжманд аёлга тикув машинаси топширилди.

Вилоят прокурори ўринбосари тадбир давомида 2-сектор ҳудудида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи ишбилармонлар фаолияти билан танишди.

Оилавий тадбиркорлардан бири Севара Жамшидова уйида турли хилдаги совғалар ясаш билан шуғулланади. 5 нафар ишчиси ҳам бор. Улар кунига 50 га яқин маҳсулот тайёрлаб, ойига 15 миллион атрофида даромад топмоқда.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА