Худойбердиева Ирода Aбдухомидовнанинг география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Навоий вилоятида чорвачилик тармоқларини жойлаштиришнинг ҳудудий жиҳатлари” мавзусида
Худойбердиева Ирода Aбдухомидовнанинг 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география ихтисослигидан география фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган “Навоий вилоятида чорвачилик тармоқларини жойлаштиришнинг ҳудудий жиҳатлари” мавзусидаги диссертациясининг ҳимояси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли Илмий кенгашнинг 2024 йил 5 июль куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15-уй, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Бош биноси, 105-хона.
Тел/факс: (+99895) 410-20-10; (+99866) 239-19-36.
е-mail: rektor@samdu.uz