Худайбердиева Махлиё Абдукахоровнанинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Тўқув дастгоҳи қайишқоқ элементли батан механизми конструкциясини ишлаб чиқиш ва структуравий, кинематик ва динамик таҳлили” мавзусида
Худайбердиева Махлиё Абдукахоровнанинг 05.02.02 – “Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари” ихтисослиги бўйича “Тўқув дастгоҳи қайишқоқ элементли батан механизми конструкциясини ишлаб чиқиш ва структуравий, кинематик ва динамик таҳлили” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.T.90.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 22 октябрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 160103 Наманган, Ислом Каримов кўчаси, 12-уй. Наманган давлат техника университети.
Tel: (+99869) 234-15-23.
e-mail: info@namdtu.uz