Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хуберт Тиеликке: “Одамлар эртанги келажагига бефарқ эмас”
12:17 / 2021-10-24

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови уюшқоқлик билан ўтмоқда. Мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутадиган бу жараёнда хорижлик кузатувчилар, қатор давлатларнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этиб, ўз фикрларини билдирмоқда:

Хуберт Тиеликке, “Welt Trends” журнали бош муҳаррири (Германия):

–Сурхондарёда илк марта бўлишим. Мафтункор ва тарихий жой экан. Вақт нуқтаи-назаридан ҳали фақат Ҳаким Термизий мақбарасида бўлдим. Жуда ажойиб ёдгорлик экан. Қизиқарли суратлар олиб, одамлар билан суҳбатлашдим. Бир олам таассурот олдим.

Аслида биз юртингизда ўтаётган Президент сайловини ёритиш учун келганмиз. Шу боис ҳам қадимий бу воҳани мириқиб томоша қилишга улгурмадим. Сайлов участкаларида бўлиб, муҳим бу жараёнга тайёргарлик ишлари билан танишдим. Шунингдек, округ сайлов комиссиясида бўлиб, комиссия аъзолари билан суҳбатлашдим. Иш жараёнлари билан танишдим. Кеча мен бўлган сайлов участкаларида сайловга пуҳта ҳозирлик кўрилганига гувоҳ бўлдим ва бу ҳолатларни тарихга муҳрладим. Бугун эса сайловнинг уюшқоқлик билан байрамона рухда  демократик тамойиллар асосида бошланганини кўраяпман. Катта-кичик сайловчилар эрталабдан яхши кайфиятда эмин-эркин келиб, овоз бермоқда. Демак, одамлар эртанги келажагига бефарқ эмас. Албатта, бу жараёнларнинг барчасини кенг ёритаман. Сурхондарёга эса яна келаман.

 

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА