English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Huawei ўзининг Россиядаги Vmall интернет-дўконини ёпди
11:39 / 2022-08-04

Хитойнинг смартфонлар ва ноутбуклар ишлаб чиқарувчи Huawei компанияси ўзининг Россиядаги Vmall интернет-дўконини ёпди, деб хабар тарқатди компания.

Сотувлар 1 август куни соат 10:00 да тўхтатилган.

Июнь ойининг бошида Huawei Россиядаги расмий савдо нуқталарини ёпишни бошлаган эди. Компанияга яқин бўлган манбаларнинг РИА Новостига маълум қилишича, 8 июнда 19 та дўкондан тўрттаси фаолиятини тўхтатган. Дўконларнинг ёпилишига асосий сабаб омборларда маҳсулотлар тақчиллиги ҳамда смартфонларга талабнинг пасайиши, дейилади хабарда.