Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Huawei Cloud платформаси Ўзбекистонга COVID-19 билан курашишда ёрдам беради
18:30 / 2020-04-23

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҳукумати COVID-19 вирусининг тарқалишини назорат ва бартараф қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Карантин чоралари мамлакатдаги барча фуқаролар ва ташкилотларга таъсир кўрсатмоқда.


Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҳукумати COVID-19 вирусининг тарқалишини назорат ва бартараф қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Карантин чоралари мамлакатдаги барча фуқаролар ва ташкилотларга таъсир кўрсатмоқда. 

Шундай кунларда яқин инсонларингиз билан мулоқот қилиш, масофадан ишлаш, таълим олиш ва онлайн маслаҳатлар ўтказиш учун алоқада бўлиш энг муҳим эҳтиёжлардан бирига айланди. Яқинда Huawei​ компанияси Uztelecom​ алоқа оператори билан ҳамкорликда унга тегишли ахборотни қайта ишлаш марказининг ўтказувчанлик салоҳияти ва манбаларни қўллаган ҳолда, Huawei ​ яратган булутли видеосервис платформасини жадаллик билан ишга туширишди. Мазкур платформа бутун мамлакат бўйлаб турли секторларга, жумладан, Ўзбекистон давлат органлари, тиббий муассасалар, мактаблар ва ҳар хил корхоналарга масофадан фаолият юритиш имкониятини тақдим қилади.

Ушбу хизматни жадал тартибда йўлга қўйиш мақсадида Huawei ​ компанияси ўзининг Шенжен шаҳридаги бош қароргоҳида Ўзбекистонда видео конференция платформасини ишга тушириш лойиҳаси бўйича тезкор гуруҳ тузди. Унга HQ​ Intelligent Collaboration Solution Group​ мутахассислари ҳам жалб қилиниб, улар платформани масофадан фойдаланишга топшириш жараёнида техник ёрдам кўрсатишди. Мутахассислардан ташкил топган жамоа, технология дизайни ва талабларга оид хусусиятлар туфайли, булутда (Cloud​) ишлайдиган FusionCompute video​ платформасини йўлга қўйиш, шу билан бирга, маҳаллий муҳандисларни уни ишлатиш ва бошқаришга ўргатиш ишлари атиги тўрт кунда ниҳоясига етказилди.

“Uzbektelecom​” АЖ бош директори Назиржон Ҳасанов, шундай деб таъкидлайди: “Пандемияга қарши курашиш шароитида вирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган самарали чораларни қўллаш мақсадида Huawei ​ компаниясидан кўрсатилган техник ёрдам учун миннатдормиз”. Huawei ​ компанияси миллий операторнинг инновацион ечимлардан фойдаланган ҳолда, пандемия шароитида аҳолига янада кўпроқ манфаат келтиришга қаратилган саъйи-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва истиқболда ҳар қандай қийинчилик ва чақириқларни бирга енгиш мақсадида ўзаро ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдиради.

Cloud​ асосида ишлайдиган видео конференция платформаси

Булутда (Cloud​) ишлайдиган видео конференция платформаси бир вақтнинг ўзида 1000 тадан ортиқ видео конференцияни қўллаб-қувватлайди, боз устига, шунчаки виртуал машиналарни (ВМ) қўшиш орқали сиғимни кенгайтириш йўли билан бу рақамни яна ошириш мумкин. “Uzbektelecom​” АЖ компанияси аввалроқ Huawei TE Desktop va TE Mobile​ иловалардан иборат махсус режани ишлаб чиқаришга улгурган. Платформа бутун мамлакатдаги фойдаланувчилар керакли ресурсларга тезкор кириш имкониятига эга бўлишлари учун юқори ҳажмдаги ўтказувчанлик қобилиятини ҳам таъминлай олади. Видеохизматни Uztelecom​ билан ҳамкорликда расман ишга тушириш учун Huawei ​ муҳим ҳисоб қайдларини давлат органлари, тиббиёт ва таълим муассасалари ўртасида тезкорлик билан тақсимлаб, якуний фойдаланувчиларга ушбу ишланма билан танишишда ёрдам берди. Мазкур видео хизматлар мамлакатни янги коронавирус пандемиясидан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб татбиқ қилинди.

Телемедецина (Телемедиcине)

Huawei ​ компанияси кўмагида энг қисқа муддатларда “103” — тез тиббий ёрдам хизмати бошқарув маркази, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Вирусология институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва 16-сонли шифохона ўртасида видео конференция алоқасини йўлга қўйилиб, ҳукумат ва шифохоналар орасида масофавий консультациялар имконияти яратилди, ҳамда диагностика ва даволаш самарадорлиги оширилиб, касалликни юқтириш хавфи камайтирилди.

1111.jpg

Масофавий таълим

Huawei ​ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда CлоудЛинк технологияси базасида масофавий алоқа орқали талабалар билан синовли дарс лойиҳасини амалга оширди. Тизимга кириш учун талабалардан шунчаки компьютер, планшет ёки телефонга Huawei ​ ТE иловасини ўрнатиш талаб этилиб, бу ўқитувчиларга машғулотларни CloudLink Board interfaol​ доскаси ёрдамида ўтказишга имконият яратади. Huawei ​ компанияси шоурумида ўтказилган ушрашув давомида Huawei ​ директори Лю Сзясин ва соҳа вазири Иномжон Мажидов мазкур ечимнинг Ўзбекистон университетларида қўллаш, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб талабаларга масофавий таълимга уланиш имконияти берадиган тармоқ ва зарурий қурилмаларнинг мавжудлигига оид масалаларни муҳокама қилишди. Ушбу лойиҳанинг биринчи синов кўриниши Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ташкил қилинган смарт-хоналар базасида йўлга қўйиш борасида қарор қабул қилинди.

Photo_1.jpg

Мураккаб пайтда кўмак

Март ойида Huawei ​ беғараз кўмак сифатида Тошкент халқаро аэропортига иккита тепловизор камераларини тақдим қилди. Улар учиб келган йўловчиларнинг тана ҳароратини реал вақт режимида назорат қилишда қўлланилиб, аэропорт мутахассисларига потенциал хатарларни самарали аниқлаш ва йўловчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлашга ёрдам берди. Шу билан бир қаторда, компания ўзининг юқори ижтимоий ва корпоратив масъулиятини намойиш қилган ҳолда,хитойлик ҳамкорлари билан Ўзбекистон ҳукуматига коронавирусга қарши кураш учун зарурий тиббий дастгоҳлар ва мосламаларни харид қилишда ёрдам бериб келмоқда.

33333.jpg