Ҳозирги ўзбек насрида аёл образлари талқини
Зарнигор Ўктамовна ҚОБИЛОВА ассистент Самарқанд давлат педагогика институти Самарқанд, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада ҳозирги ўзбек насрида аёл образининг эстетик, маънавий ва ижтимоий талқини ХХI аср адабий жараёни контекстида таҳлил этилади. Тадқиқот марказида адиба Гулжаҳон Мардонованинг замонавий ўзбек адабиётида ўзига хос ҳодиса сифатида эътироф этилган «Кўкка учган тулпорлар» романи туради. Асар қаҳрамонлари тимсолида аёлнинг кўп қиррали бадиий модели – сабр-тоқат ва матонат намунаси бўлган она, оилавий муносабатларда фидойи ва садоқатли аёл, жамиятдаги тенглик, адолат ва инсонийлик учун курашувчи фаол шахс сифатидаги талқинлар асосида ёритилади.
Таянч сўзлар: аёл, она, маънавий гўзаллик манбаи, кучли шахс, шахсий ва руҳий хулқ-атвор, Пардахол, Ойимгул, Турдихол, Жумагул чеча, Зиёда.