English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳозирча бирор киши бу боғча фаолиятидан норози эмас
11:28 / 2022-02-03

3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни боғчага қамраб олиш мақсадида мамлакатимизда мактабгача таълим муассасаларининг турли шакллари фаолият юритмоқда.

Жумладан, ҳам хонадон эгасининг бандлик  масаласи, ҳам маҳаллалардаги ёш оналарнинг ижтимоий аҳволи, шунингдек, бу борада солиқ имтиёзлари каби қулайликлар сабаб хонадонларда оилавий уй-боғчалар ташкил этилди.
Қизилтепа туманининг «Тошмачит» маҳалласидаги «Орзигул» оилавий уй боғчаси ҳам  маҳалла аёлларининг жонига ҳузур бўлди.

2019 йилдаёқ фаолият бошлаган мазкур боғча тарбияланувчилари  «Айиқча» ва «Қуёнча» деб номланган гуруҳларга ажратилиб, ёшига қараб мактабгача кўникмага эга бўлади. Якка тартибдаги тадбиркор М.Ғаффорова номига расмийлаштирилган  «Орзигул» оилавий уй-боғчасида ёлланма ишчи кучидан ташқари 5 нафар мутахассис фаолият олиб боради.

– Бир нафар тарбияланувчи учун  ойига 98000 сўм  боғча пулига қўшимча тарзда хоҳловчилар учун  ойига 30 000дан  ментал арифметика таҳсилига  тўлов пули белгилаганмиз. Шунингдек, узоқ йиллар мактабларда ишлаган, баъзи сабаблар билан уйда ишсиз ўтирган тажрибали ўқитувчиларни тарбиячи қилиб ишга олдик. Ҳозирча бирор киши боғчамиз фаолиятидан норози эмас. Яна бир гуруҳ бола олиш учун имкониятларни ишга соляпмиз, – дейди ЯТТ раҳбари М.Ғаффорова.
ЎзЛиДеП  Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти вакиллари «Тошмачит»нинг 50 нафар боласини бағрига қамраган «Орзигул» уй-боғчаси фаолияти билан тубдан танишиб, шарт-шароитлар ва болажонларга эътиборнинг юқори эканлигига амин бўлишди.

Ўзаро мулоқотлар жараёнида боғча тарбиячилари ЎзЛиДеП сафига қабул қилинди.

М.Пирнафасова,
ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши Жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими мудири