Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хўжайлилик ташаббускор тадбиркор
12:23 / 2025-04-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, ўз фаолиятини ривожлантираётган тадбиркорлар кўпчиликни ташкил қилади. “Cake Boomer” бренди асосчиси ташаббускор ва изланувчан тадбиркор Моҳира Мамутова улардан бири.  

Моҳира Мамутова 2007 йил “Cake Bumer” оилавий корхонасига асос солган. Ушбу корхона қандолат маҳсулотларини тайёрлаш билан шуғулланади.  

Дастлаб бир нафар ишчи билан ўз фаолиятини бошлаган корхонада бугунги кунда юздан зиёд фуқаронинг доимий бандлиги таъминланган. Шундан 30 дан кўпи миграциядан қайтган фуқаро бўлса, 80 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Шунингдек, корхонанинг Нукус шаҳри ва Қўнғирот туманларида филиаллари ҳам мавжуд.

[gallery-22814]

Тадбиркорга Президентимизнинг 2023 йил 8 августдаги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида туман марказидан инвестиция киритиш шарти билан тўғридан-тўғри ер майдони ажратиб берилди. Ушбу имтиёз ёрдамида тадбиркор корхона фаолиятини янада кенгайтириш ва яна 50 дан зиёд хотин-қизнинг бандлиги таъминлашни режалаштирган.  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА