Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хўжайлида 5 миллиард сўм солиқ қарздорлиги ундирилди
16:47 / 2023-09-25

Солиқлар юртимиз янада обод ва халқимиз фаровон бўлиши учун сарфланади.

Шу кунларда Бюро органлари томонидан солиқ ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш юзасидан барча қонуний чоралар кўрилмоқда.  

Жумладан, Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 26 апрелдаги қарорига асосан, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани бўлими иш юритувига қарздор "ORGANIC SOLUTIONS JOMBOY" МЧЖдан 5 миллиард 214,3 миллион сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2023 йил 25 августда келиб тушган ва шу куни ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томон тегишли тартибда хабардор қилиниб, қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш учун муддат  берилган. Шу  билан  бирга, қарздор  жамиятнинг  номида мол-мулк бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, жавоб хатлари олинган ҳамда барча ҳисоб рақамларига тақиқ ўрнатилган.

Натижада жамият томонидан ихтиёрий равишда берилган муддат оралиғида мавжуд 5 миллиард 214,3 миллион сўм солиқ қарздорлиги тўланиб, бартараф этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА