English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хўжаободлик эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машиналари берилди
17:41 / 2022-10-11

Андижон вилояти Хўжаобод туманида 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни олдидан "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтарига" киритилган 20 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув машиналари берилди.

Андижон вилояти қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокими Ўткирбек Шукуров, сектор раҳбарлари иштирокида ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида тикув машиналари щз эгаларига топширди. Тадбирда хотин-қизлар, айниқса, эҳтиёжманд опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Субсидия асосида 16 нафар “Аёллар дафтари” га, 4 нафар “Ёшлар дафтари” га киритилган хотин-қизларга тикув машиналари берилиши билан уларнинг бандлиги таъминланди, доимий даромад манбаи шакллантирилди.

Хўжаобод туманида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган бу каби ишлар давом этмоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА