Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хўжаободлик Абдуллаевлар оиласи “Ёш китобхон оила”нинг якуний босқичида қатнашади
12:55 / 2021-07-27

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида "Ёш китобхон оила” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасидаги вазифалар ижросини таъминлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан ўтказилган “Ёш китобхон оила” танловининг очилишига бағишланган тадбирда китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги, инсон камолотидаги тутган ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта эканлиги, китобни ўзига дўст тутган инсон ҳаётда албатта, ўз ўрнини топиши, ҳурмат ва эътибор қозонишини қайд этди. Шу боис ёшларнинг китоб ўқишга қизиқиши ва мутолаа маданиятини ошириш борасидаги ишларни янада юксалтириш лозимлиги таъкидланди.  

Ўттиз ёшгача бўлган ёш оилалар ўртасида ўтказилган танловнинг саралаш босқичларида 600 дан зиёд ёш оила қатнашди. Вилоят босқичида туман, шаҳар босқичларида ғолибликни кўлга киритган 32 та ёш китобхон оила иштирок этиб, белгиланган шартлар асосида ўзларининг билим ва салоҳиятларини намойиш этди.  

Қизиқарли, муросасиз баҳслар якуний натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган Хўжаобод тумани Нишоббўйи маҳалласида яшовчи Моҳинур ва Бекзодбек Абдуллаевлар оиласи ғолиб чиқиб, танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.  

– Оила қурганимизга бир йилдан ошди, бир нафар фарзандимиз бор, – дейди танлов ғолибаси Андижон давлат университети Педагогика факультети талабаси Моҳинур Абдуллаева. – Турмуш ўртоғим, қайнота, қайнонам, умуман, оиламиз китобхон оила. Оила даврасидаги суҳбатларимизнинг аксарияти китоблар, ўқиб чиққан асарларимиз ҳақида кечади. Чунки китоб ўқишдан руҳий, маънавий озуқа оламиз. Китоб ҳар қандай инсонга яқин дўст бўла олади, ҳаётда адашмасликка, ҳар қандай масала юзасидан тўғри қарор чиқаришга ёрдам беради.  

Танловда иккинчи ўрин Жалақудуқ тумани Янгисор маҳалласида яшовчи Мухтасархон ва Ҳаётбек Зуҳриддиновлар оиласига, учинчи ўрин Избоскан тумани Жонобод маҳалласида яшовчи Мақсудахон ва Улуғбек Ҳакимовлар оиласига насиб этди.  

Ғолиб ва совриндолар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

[gallery-3205]

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА