Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хўжанд политехника институти делегацияси Андижонда
16:53 / 2024-01-22

Тожикистон давлат техника университетининг Хўжанд политехника институти профессор-ўқитувчилари Андижон машинасозлик институтида бўлди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда илм-фан ривожига, айниқса, олий ўқув юртлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқитиш тизимига халқаро андозаларни жорий этиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Андижон машинасозлик институтида ҳам халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 

Ҳозир Андижон машинасозлик институти Россия, Италия, Корея, Япония, Туркия, Тожикистон сингари дунёнинг ўнлаб давлатларидаги қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. 

Жумладан, иқтисодиёт, транспорт, техника, саноат ва электротехника, ахборот технологиялари сингари қирқдан ортиқ йўналишда мутахассислар тайёрлайдиган Тожикистон давлат техника университетининг Хўжанд политехника институти билан ҳам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Айни кунда ушбу олий таълим даргоҳида уч минг нафардан зиёд талаба таҳсил олади. 

Тожикистонлик меҳмонлар институт раҳбарияти томонидан кутиб олинди, ўзаро учрашув ўтказилди. 

[gallery-15588]

Учрашувда икки олий ўқув юрти ўртасида қўшма дастур асосида талабаларни ўқитиш, турли ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўқув, услубий ва тарбиявий ишларда тажриба алмашиш кўриб чиқилди. Шунингдек, дарсликлар ва ўқув материаллари ишлаб чиқиш, фан ва техниканинг турли йўналишларида қўшма тадқиқотлар олиб бориш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, энергетика соҳасида тадқиқотлар олиб бориш, муқобил энергия соҳасини ривожлантириш бўйича имзоланган меморандум доирасида амалга оширилиши белгиланган ишлар ижроси ҳамда ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. 

Якунда барча йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишилди. 

Ташриф доирасида тожикистонлик профессор-ўқитувчилар томонидан институтнинг автомобилсозлик ҳамда иқтисодиёт факультети талабалари учун маҳорат дарслари ўтказилди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари