ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Куймазор қишлоғидаги “Karimjon+G” кўп тармоқли фермер хўжалиги боғдорчилик, паррандачилик, асаларичилик ва чорвачилик билан шуғулланади.
[gallery-6159]
– Хўжалигимизнинг чорвачилик тармоғида 240 бош қўй парваришланмоқда, - дейди хўжалик раҳбари Дилфуза Ғаниева. – Ҳозирда уларнинг 70 фоизи қўзилади. Боғда олма, бодом, беҳи экканмиз. 60 та қутида асалари бор. 16 гектар ер майдонида асосан чорва учун озуқа етиштирилади. “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида ҳудуд аҳолисига парранда, мол, қўй етказиб берамиз. Шу кунларда янги лойиҳа устида иш олиб боряпмиз. “Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ташкил этиб, Куймазор, Ёртепа, Янгиобод маҳалла аҳолисига қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш мақсадидамиз.:
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА