Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ховослик Камронга уй совға қилинди
17:51 / 2023-11-06

Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил 9-августида “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори қабул қилинганди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жойларда амалий ишлар бажарилмоқда. Жумладан, Сирдарё вилоят Ховос тумани “Истиқлол” маҳалласидан Камрон Жўрабоевга 2 хонали хонадон тантанали равишда топширилди. Унда Ховос туман ҳокими Улуғбек Йўлдошев, туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, тегишли масъуллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Мазкур хонадон 12 турдаги зарурий уй жиҳозлари, гилам, стол-стул, музлаткич, телевизор, газ плита, ётоқ мебеллари ва бошқа керакли анжомлар билан таъминланди. – Президентимиздан бир умр миннатдорман. Энди менинг ҳам ўз уйим бор ва унда хотиржам яшайдиган бўлдим, – дейди Камрон севинчини яширолмай. 

Ш.Суяров, ЎзА.