Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ховосда йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилади
13:00 / 2024-10-12

Ховосда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ҳамда экспортга йўналтиришга ихтисослашган йирик лойиҳа амалга оширилади.

Бунинг учун хитойлик инвесторлар томонидан 35 миллион доллар миқдоридаги инвестиция  йўналтирилади. Ушбу лойиҳа тўлиғича ишга тушгач ховослик 1000 дан ортиқ ёш муқим иш жойига эга бўлади.

Бу тўғрида  Сирдарё вилоят ҳокими  Акмалжон Маҳмудалиев ва Хитойнинг "Taitong International Transport Co., Ltd" компанияси директори Чи Суан ўртасида бўлиб ўтган мулоқотдан сўнг маълум қилинди. Қолаверса, учрашув давомида  Хитой сармояси  ҳисобига барпо этилиши режалаштирилаётган йирик ишлаб чиқариш ва логистика маркази лойиҳаси билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Ушбу лойиҳаси  уч босқичли бўлиб, дастлабки қувватлар 2025 йил сентябрь ойида ишга туширилади. Энг асосийси,  "Ўзбекистонда етиштирилган" бренди остида Сирдарёнинг саховатли тупроғида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нафақат Хитойга, бошқа давлатларга ҳам экспорт қилиш имконияти яратилади.

Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев(сурат),

ЎзА мухбирлари