French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ховосда 2 минг 598 гектарда мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда
07:22 / 2022-08-05

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан, соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш бўйича Сирдарё вилояти Ховос туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда  туманда 146 та боғдорчилик фермер ҳўжалиги мавжуд бўлиб, 1 минг 719 гектар (шундан 650 гектар интенсив) ер майдонида олма, узум, нок, шафтоли, олхўри, гилос ва беҳи боғлари ташкил этилган. Жорий йилда ушбу боғларда 13 минг 413 тонна мева маҳсулотларини етиштириш режалаштирилган.

Шунга мувофиқ 5 минг 954 тонна олма, 1 минг 121 тонна беҳи, 1 минг 483 тонна шафтоли, 1 минг 489 тонна олхўри, 420 тонна гилос, 201,5 тонна анор, 111 тонна ёнғоқ, 931 тонна узум етиштириш кўзда тутилган. Ушбу маҳсулотларни етиштиришнинг катта қисми Ховос гулшани МЧЖ (кўп тармоқли ф/х), Ховособод файзли боғлари, Ховос Зар газ ҳамда Жаҳонгир Мирзо фермер ҳўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шунингдек, туманда 1 минг 432 гектар (шундан 832 гектар боғ қатор ораларидаги) майдонга сабзавот ва 279 гектар полиз маҳсулотлари экилган.

Ҳозирги кунда 2 млн. 227 минг АҚШ долларилик мева ва сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, йил якунига қадар ушбу кўрсаткични 11 млн. 169 минг АҚШ долларига етказиш белгиланган.

 

Шуҳрат Суяров, ЎзА