English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ховосда 1000 гектарга яқин узумзор барпо этилди
08:52 / 2022-02-11

Ўтган 2021 йил 7 июлда давлатимиз раҳбари томонидан узумчиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор ўтказилган эди.

Унда, узумчилик – халқимизнинг асрлар давомидаги миллий деҳқончилик маданияти, қадрияти, ғурури ва даромад манбаи ҳисобланганлиги, ҳусайни, тойфи, Ризамат ота, келинбармоқ ва кишмиш каби узумларимизнинг довруғи хорижда ҳам донг таратиб, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожида ушбу тармоқнинг муҳим эканлиги таъкидланган эди. Шунингдек, селекторда Сирдарё вилоятидан учта (Сирдарё, Ховос, Мирзаобод) туманда узум плантацияларини ташкил этиш вазифаси топширилган эди.

Берилган топшириқлар тўлиқ бажарилиб, Ховос туманида жами бўлиб 1000 гектарга яқин токзор барпо этилди. Бундан ташқари узумзорлар майдонини янада кенгайтириш борасида амалий харакатлар олиб борилмоқда.

Ховос тумани сектор раҳбарлари янги ташкил этилаётган токзорларда бўлиб, у ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Унда узумчиликни йирик майдонларда, кластер ва кооперация усулида етиштириш орқали соҳани ривожлантириш, узумни сақлаш, саралаш ва қайта ишлашни ташкил этиш, маҳаллий узум навларининг миллий брендларини яратиш ва янги бозорларга чиқиш орқали экспортни еенгайтириш масаласи кўрилди. Илмий асосланган ҳолда узум етиштириш, унинг янги ҳосилдор, данаксиз навларини яратиш, узумчилик илмий мактабини ривожлантириш, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини йўлга қўйиш масалалари узумчилик билан шуғулланаётган тадбиркорлар билан бирга муҳокама қилинди.

Шунингдек ушбу плантацияларда хизмат кўрсатиш инфратузилмасини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича алоҳида чораларни кўриш таъкидланди.

Шу билан бирга, туман ҳокими ўринбосарларига ҳудудларда хорижий инвестициялар иштирокида узумчилик ва виночилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юкланди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА