Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ховос туманидаги “Обод турмуш” маҳалласининг иккита муаммоси ҳал бўлди
15:23 / 2021-08-05

Аҳоли мурожаатларини жойида ҳал этиш мақсадида, Сирдарё вилояти Ховос туманидаги “Обод турмуш” маҳалласида туман ҳокими Учқун Камоловнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Унда ушбу маҳаллада жойлашган “Роҳат” кўчасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ички йўллар ва ичимлик сувидаги муаммолари ўрганилди. Фуқароларнинг мурожаатларидаги ҳар иккала муаммо ҳам бир-бирига боғлиқ бўлганлиги сабабли маҳалладаги ёши улуғ отахонларнинг маслаҳатлари олинди. Бунга кўра, ҳар бир фуқаронинг яшаш шароити ҳисобга олинган ҳолда келаси ҳафтанинг сўнгигача ички йўл таъмирланадиган бўлди. Шу тарзда, ичимлик суви ҳам махсус техникалар ёрдамида олиб келиниши белгилаб олинди. Бундан ташқари, фуқароларнинг нафақа таъминоти ва ижтимоий нафақаларнинг берилиши юзасидан берган саволларига масъул ходимлар томонидан тушунтириш берилди.

Ушбу маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган ҳар иккала муаммо бартараф этилди.

 

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА