French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ховос тумани Соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғининг ҳудудда тиббий хизматлар сифати ҳақидаги ҳисоботи тингланди
12:04 / 2022-08-28

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Европа Иттифоқи молиялаштираётган «БМТ Тараққиёт дастури томонидан танланган пилот ҳудудларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида Жамоатчилик-маслаҳат кенгашларини тузиш» лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятининг Ховос туманида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда Ховос тумани ҳокимлиги ва халқ депутатлари Кенгаши ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари, Сирдарё вилояти ва Ховос туман Халқ депутатлари кенгашлари депутатлари, туман ҳокимлиги масъуллари, прокуратура, адлия, соғлиқни сақлаш, таълим, ички ишлар органлари раҳбарлари ва туман оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Семинар-тренинг Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзоларига юклатилган вазифалардан бири бўлган халқ депутатлари Кенгаши сессиясига қўйилаётган масалалар бўйича таклиф ва тавсияларни шакллантириш ҳамда жамоатчилик назорати тадбирини ўтказиш борасидаги амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Тренингда Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари Ховос тумани халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига қўйилган масала – Соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғининг туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ҳақидаги ҳисоботини эшитишди.

Ҳисобот якуни бўйича Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари томонидан туман соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарларига кўплаб саволлар берилди ва мазкур соҳадаги ишларни яхшилаш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари туманнинг бир қатор тиббий муассасалари (оилавий поликлиника, маҳалла тиббиёт пункти ва марказий касалхона)нинг фаолияти билан бевосита жойига чиқиб танишди.

 Ўрганиш жараёнида мазкур муассасалар фаолиятини янада яхшилаш бўйича Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари томонидан қатор тавсиялар берилди.

Семинар-тренинг давомида Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари Кенгашига тақдим этилди.

ЎзА