Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ховос ҳокими балиқ сўраб келганларга – “қармоқ” берди
18:59 / 2021-06-15

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижроси доирасида Ховос туман ҳокимлиги томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 52 нафар ишсиз фуқарога субсидия тариқасида керакли асбоб-ускуна ва жиҳозлар тақдим этилди.

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, янги иш ўринлари яратиб, ишсизлар бандлигини таъминлаш, ёрдамга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали уларни камбағалликдан чиқариш, ҳар бир инсоннинг юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан манфаатдор бўлган ҳолда бахтли ҳаёт кечиришларини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгилаб берилган.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидиялар беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Ана шу муҳим топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида – Ховос туман ҳокимлиги томонидан, 52 нафар ишсиз ёшга субсидия тариқасида керакли асбоб-ускуналар ва жиҳозлар олиб берилди.

Тақдим этилган мазкур асбоб-ускуна ва жиҳозлар – қандолатчилик, устачилик, тикувчилик, деҳқончилик йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида бўлган фуқароларимиз учун катта имконият беради.

Бу билан фуқаролар нафақат ўзини ўзи банд қилади, балки, оилавий бюджетини ҳам янада мустаҳкамлаб олишида муҳим аҳамият касб этади.

А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА