French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотира турнири ғолиблари тақдирланди
15:36 / 2025-09-02

Сув спорт турлари водий вилоятларида анча оммалашган бўлиб, айниқса, бу борада Наманган салмоқли ютуқлари билан пешқадамлар қаторида эътироф этилади. Зарур инфратузилманинг мавжудлиги ҳамда иқтидорли спортчи ёшларнинг етишиб чиқаётганлиги муваффақиятлар омили бўлмоқда.

Давлатобод туманида жойлашган Наманган вилояти сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ўсмирлар (“U-15”) ўртасида таниқли мураббий Равил Вишняков хотирасига бағишланган III анъанавий халқаро турнир ўтказилди. Мазкур нуфузли мусобақада Наманган ва Жиззах вилоятлари вакилларидан ташқари Россия Федерациясининг Раменск шаҳри жамоаси ҳам иштирок этди. 

Бутун ҳаётини спортга бағишлаган маҳоратли мураббий ва фидойи инсон Равил Вишняков фаолияти давомида Наманган шаҳридаги 23-сонли Олимпия захираларига ихтисослаштирилган, кейинчалик вилоят сув спортига ихтисослаштирилган БЎСМга раҳбарлик қилди. Сув полоси бўйича Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббийлик қилди. Нафақат, вилоятимиз, балки бутун республикамизда сув спорти турларини оммалаштириш ва ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшди. 

Равил Вишняков бошчилигида наманганлик ёш, иқтидорли спортчилар халқаро майдонларда салмоқли муваффақиятларга эришдилар. Хусусан, ватерпол бўйича Наманган вилояти терма жамоаси Малайзияда ўтказилган нуфузли халқаро турнир ғолиби сифатида эътироф этилганди. 

Ўтказилган хотира турнирининг якуний натижаларга кўра, барча рақибларидан устун келган “Наманган” терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Финалгача бўлган ўйинларни ғалаба билан тугатган Россиянинг “Пионер Раменск” жамоаси фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлди. Вилоят сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси эса мусобақани кучли учликда якунлаб берди. 

Турнир ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.